«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Жаҳонгир Отажоновнинг лицензия борасидаги мурожаатларига муносабат билдирди.
Унга кўра, «Ўзбекконцерт» ДМ Жаҳонгир Отажонов номига берилган лицензия амал қилиш муддати 2019 йилнинг 28 май куни тугаганлиги боис, рейтингнинг 2-гуруҳи бўйича давлат бюджетига йиллик 19867540 сўм миқдоридаги давлат божи тўловларини ҳамда хонанданинг ижодий гуруҳ аъзоларига яъни созандаларига (жами 7 нафар) лицензиялари учун ҳар бирига алоҳида йиллик 8109200 сўмдан жами 76631940 сўм миқдоридаги тўловларни (ушбу тўлов суммаси созандалар сонидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин) 3 кун муддат ичида тўлаши кераклигини маълум қилган.
«Шундан сўнг унинг фаолияти яна қонуний равишда давом этаверади, акс ҳолда унинг концерт дастурлари бекор қилинади. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ҳамда раҳбариятининг хонандага нисбатан ҳеч қандай эътирози йўқ ва бу масала у билан тарқалган баҳсли мунозараларга ҳам алоқадор эмас!», дейилади ташкилот хабарида.
Шунингдек, «Ўзбекконцерт» хонандалар — Жаҳонгир Отажонов ва Абдулла Қурбоновлар ўртасида юзага келган вазиятни хонанда Абдулла Қурбоновнинг сафардан қайтиши билан белгиланган тартибда кўриб чиқилишини билдирган ва Жаҳонгир Отажоновдан муборак Рамазон ойида ижтимоий тармоқларда ножўя хатти-ҳаракатлар билан санъаткорлар ўртасида низо келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи масхаромуз видеоларни тарқатмаслигини сўраган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди