Фото: Reuters
Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий мероси ҳамда маданий ва пазандалик анъаналари ҳақида машҳур актёр Жерар Депардье иштирокида ҳужжатли фильм суратга олаётган Франциянинг B-Tween продюсерлик компанияси ижодий гуруҳи Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда «Дунё» агентлиги хабар берди.
Мазкур кинокомпания Франция ва хорижда кино ва фильмлар суратга олиш билан шуғулланади. Ўзбекистонда Депардье иштирокида фильм суратга олиш лойиҳаси Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
«Ипак йўли» фильми Депардьенинг яна бир актёр ҳамроҳлигида Ўзбекистон бўйлаб саёҳатига бағишланади. Ижодий гуруҳ Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва бошқа шаҳарларда бўлади, архитектура ва маданий ёдгорликлар,ўзбек ҳунармандларининг ишлари ва миллий ошхона билан танишади.
Фильм муаллифлари, шунингдек, Нукусдаги Игорь Савицкий номидаги давлат санъат музейида ҳам бўлади. Франциялик киноижодкорлар томошабинларга шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари ҳақида ҳикоя қилишади.
Давомийлиги 52 дақиқа бўлиши кутилаётган фильм Франция телеканалларида намойиш этилади. Фильмни суратга олиш ишларини сентябрда бошлаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Тошкент вилоятида экология инспекторлари ҳужумга учради
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди