18:06 / 22.06.2019
4 871

Турк сериаллари ҳақида фикр: Ҳеч ким сериал кўриб ривожланмаган

Турк сериаллари ҳақида фикр: Ҳеч ким сериал кўриб ривожланмаган
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов Ўзбекистон телеканаллари фаолиятининг айрим жиҳатларини танқид қилувчи пост қолдирган эди.

Хусусан Алламжонов телеканалларда намойиш этилаётган турк сериаллари устидан келиб тушаётган шикоятлар сони 5 баравар ортганини ҳамда нодавлат телеканалларда лоторея орқали сифатсиз маҳсулотларни тарғиб қилиш авж олгани ҳақида гапирган эди.

Қисқа вақт ичида ушбу хабар остига юзлаб изоҳлар ва фикрлар пайдо бўлди. Уларнинг аксарияти Алламжонов танқидини қўллаб-қувватлашди. Қуйида ушбу постлардан, бизнинг фикримизча, энг эътиборга лойиқларини келтириб ўтамиз:

“Турк сериалларини атайин кузатдим ва уларда бирор марта оилани муқаддас тушунча эканлиги, оилада эр-хотин бир-бирига хиёнат қилиш кечирилмас гуноҳ эканлигини, қурол кўтариб юриш жиноят эканлигини, қиз болани ибо-ҳаёси, ота-онасини, ака-укасининг олдида "севги ўйинларини ўйнаши" уят эканлигини тарғиб этувчи бирорта ҳам лавҳа кўрмадим! <...> Отади, чопади, сўкади - ҳаммаси бир-бирини хотини билан юради!!! Бу қанақа маънавият!”, – деб ёзган Diyorbek Rayimjonov.

- Яна бир гап, тараққиётга эришган давлатлар ҳеч қачон сериал кўриб тараққиётга эришмаган! Биз ҳам иқтисодий жиҳатдан олдимизга қўйган мақсадларимизга эришиб олайлик, кейин бемалол, африкани сериалларини кўриб ўтирсак ярашаверади – деб қўшимча қилган ушбу фойдаланувчи.

Фейсбук фойдаанувчилари, шунингдек, Ўзбекистон телеканалларидаги бошловчилар адабий ўзбек тилида гапирмаётганидан ҳам шикоят қилишган.

“Ассалому алайкум! Ҳурматли Комил Алламжонов! Ҳозирги кунда хусусий телеканалларда бошловчилар деярли шевада кўрсатув олиб бормоқда. Киноларда ҳам шевада сўзлашади. Адабий тил меъёрларига амал қилинишини назорат қилишингизни истардим”, - деб ёзган Оймомо никли фойдаланувчи.

Кўпчилик ушбу фикрни қўллаб қувватлаган. Дарҳақиқат, олдинги даврларда телеканал эфиридан фақат соф ўзбек тилини эшитар эдик, ҳозир бўлса кўплаб кўрсатувлар бошловчилари адабий тилни четга суриб қўйиб Тошкент шевасида сўз юритмоқда.

“Агар ТВдаги қиморвоз каналларни ишлари тартибга солинмаса, одамлар сифатсиз сув ва бошка маҳсулотлардан заҳарланиб ҳам моддий ҳам маънавий зарар кўриши мумкин”
, - деб ёзади Шухрат Атамухамедов.

Ҳақиқатдан ҳам одамлар "малибу" ё "спарк" бераркан деб газли сувларни ҳадеб ичиб ётибди. Албатта уларнинг таркибидаги кимёвий бўёқлар, шакар соғлиққа фойда келтирмайди. Ушбу маҳсулотлар сифатини бирор киши назорат қилаётгани ҳам сезилмайди.

Фойдаланувчилар, шунингдек, фақат турк сериаллари эмас балким, бошқа давлатлар сериалларини ҳам намойиш қилиш кераклигини, Ўзбекистонда суратга олинаётган сериалларнинг сифати ва савиясини ошириш кераклигини ҳам таъкидлашмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турк сериаллари ҳақида фикр: Ҳеч ким сериал кўриб ривожланмаган