date
views 5 562

«Энди у бечорани ҳам сўкинглар». Жаҳонгир Отажонов «Аразламанг» қўшиғини куйлаган Сан Жайга муносабат билдирди

«Энди у бечорани ҳам сўкинглар». Жаҳонгир Отажонов «Аразламанг» қўшиғини куйлаган Сан Жайга муносабат билдирди
Фото: «Дарё»
Чеченистон халқ артисти Сан Жай хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг «Аразламанг» деб номланган қўшиғини куйлади.

Сан Жай ўзининг Instagram саҳифасида, ушбу қўшиқни куйлагани учун Жаҳонгир Отажонов қандай муносабат билдиргани ҳақида видео пост жойлади.

Жаҳонгир Отажонов ушбу ҳолатга қуйидагича муносабат билдирган.

Дўстимиз Сан Жай "Аразламанг" деб номланган ашуламни ёзибди. Менинг ашуламни десам нотўғри бўлади, мен фойдаланган сўздан, яъни "Аразламанг" шеъридан фойдаланиб ўзининг қўшиғини ёзибди. У бунга ҳақли, чунки шеър бизники эмас. Энди у бечорани ҳам ‘Санжай Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиғини бузибди’, деб, ‘сўкинглар, ҳақорот қилинглар’. Ҳеч қачон унақа дейилмайди. Сабаби, ҳар бир сўздан бошқа ижодкорнинг фойдаланишга ҳаққи бор. Сан Жай ижодга омад дўстим.
Жаҳонгир Отажонов, хонанда
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Энди у бечорани ҳам сўкинглар». Жаҳонгир Отажонов «Аразламанг» қўшиғини куйлаган Сан Жайга муносабат билдирди