date
views 3 298

Мухлисларнинг талабларига биноан «Чой» ва «Кулча» фильмларининг тақдимоти бўлиб ўтади

Мухлисларнинг талабларига биноан «Чой» ва «Кулча» фильмларининг тақдимоти бўлиб ўтади
Фото: «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати
Халқаро кино фестивалларида муносиб ўринни эгаллаб келаётган режиссёр Шокир Холиқовнинг «Чой» ҳамда режиссёр Севара Ҳалимованинг «Кулча» номли қисқа метражли фильмларининг тақдимот маросими ўтказилади.

Бу ҳақда «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

«Ўзбеккино» МА матбуот хизмати маълумотига қараганда, 2019 йил 1 июль куни соат 18:00 да Алишер Навоий номидаги киносаройида «Ёшлар куни» муносабати билан, кўпчилик кино мухлисларнинг талаб ва таклифларига кўра «Чой» ва «Кулча» фильмларининг тақдимоти бўлиб ўтади.

Шунингдек, 1 июль куни «Зумраша» болалар юмористик журналининг тақдимоти ҳам ўтказилади. Мазкур тақдимотларга кириш бепул.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мухлисларнинг талабларига биноан «Чой» ва «Кулча» фильмларининг тақдимоти бўлиб ўтади