Ўзбекистонлик қиз 48 йил ичида илк марта «Miss Intercontinental» танловида мамлакат номидан иштирок этади

  • 07 июль 2019, 12:55
  • 1 299
  • Маданият
  • Ўзбекистонлик қиз 48 йил ичида илк марта «Miss Intercontinental» танловида мамлакат номидан иштирок этади
    Фото: UzNews
    20 ёшли Нигина Фаҳриддинова «Miss Intercontinental 2019» унвони соҳибига айланди ва биринчи марта танлов финалида мамлакат номидан иштирок этади, деб ёзади Дарё.

    «Miss Intercontinental» танлови 1971 йилдан бошлаб ҳар йили ўтказилади ва энг нуфузли гўзаллик танловларидан бири ҳисобланади.

    Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатлари иштирок этадиган танловнинг финал босқичи жорий йилнинг 21 декабрь куни Ҳиндистонда бўлиб ўтади.

    «M&B Models Agency» МДҲ мамлакатлари орасида расмий лицензия эгалари орасида онлайн кастингда ғолиб бўлган Нигина Фаҳриддинова танловнинг 48 йиллик фаолияти давомида илк маротаба «Мисс Интерcонтинентал Uzbekistan 2019» номига эга бўлди.

    Таъкидлаш жоизки, «Miss Intercontinental» танловида ўз мамлакатининг вакили бўлиш учун фақат бир нафар қиз ҳақли. «Miss Intercontinental» танлови ғолиби барча халқаро гўзаллик танловларининг энг қиммат тожларидан бири бўлган 361,466 долларлик тож билан тақдирланади.

    «Ўзбекистон маданият ва гўзалликни ривожлантиришда янги қадам қўйганидан ва янги босқичга кўтарилганидан хурсандман. Мен ўз мамлакатимни халқаро майдонда муносиб тарзда намойиш этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошираман», — дейди Нигина Фаҳриддинова.

    » » Ўзбекистонлик қиз 48 йил ичида илк марта «Miss Intercontinental» танловида мамлакат номидан иштирок этади