«Дизайн» жамоаси ҳам «Миллион»га ўхшаб бўлинадими? (видео)

  • 17 июль 2019, 15:15
  • 1 983
  • Маданият
  • «Дизайн» жамоаси ҳам «Миллион»га ўхшаб бўлинадими? (видео)
    Фото: Instagram / @dilshodmusabekov
    «Дизайн» жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

    Суҳбат давомида Дилшодбек Мусабеков «Дизайн» жамоаси аъзолари Қобил Каримбердиев ва Саъдулла Фатхуллаев яккахон концерт дастурини тақдим қилгани билан жамоа тарқаб кетмаслиги ҳақида гапириб берди.

    Саҳнада Саъдулла ва Қобилжон бўлгани билан парда ортида мен ва Абдураҳмон бўлганмиз. Ижод, тайёргарлик жараёнларида ҳар доим бирга бўлдик. Бу ҳолат отилиб, ‘мен бир ўзим концерт бераман’, деган оҳанг билан эмас, балки маслаҳат билан амалга ошган.

    ‘Ёшлигимда ниятим бор’, дейишганда, ‘агар шундай ният қилган бўлсанг, биз сизларнинг ёнингизда тиргак бўлиб, қандай ёрдам керак бўлса бирга бажарамиз’, деган эдик. Концертни кўрсангиз охирида биз ҳам саҳнага чиқиб қўллаб-қувватлаб турганмиз.

    Тарқалиш масаласига тўхталадиган бўлсак, бу нарсадан худонинг ўзи асрасин. Бизда биринчи ўринда оқибат туради. Умримиз охиригача бундай бўлмаса керак.
    Дилшодбек Мусабеков, «Дизайн» жамоаси аъзоси

    » » «Дизайн» жамоаси ҳам «Миллион»га ўхшаб бўлинадими? (видео)