
Ўзбекистон нодавлат телеканалларида бир кунлик эфир жадвалини шакллантиришда хориж сериалини бир суткада фақатгина бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда намойиш этиш белгиланди.
«Xabar.uz» нашрига кўра, Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда сўз борган.
Шунингдек, телеканалларга эфир вақтининг асосий қисмини оригинал кўрсатувлар билан тўлдириш, миллий бадиий фильм ва сериалларга устуворлик бериш, телеканалларда намойиш этиладиган чет эл сериали қатъий равишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик талабларига жавоб бериши таъминланиши қайд этилган.
Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига ўн кун муддат ичида жорий этилган тартибни барча нодавлат телерадиоканалларга етказиш вазифаси қўйилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар