
Фото: maxresdefault
Тожикистон ва Ўзбекистон эстрадаси юлдузлари Шабнам Сурайё ва Юлдуз Усмонова Тожикистонда концерт беради. Бу ҳақда Шабнам Сурайё ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилган.

Фото: «Asia-Plus»
«Asia-Plus»нинг ёзишича, ҳамкорликдаги концерт Хўжанд шаҳридаги «Равшан» ресторанида 11 август куни соат 19:00 да бўлиб ўтади.
Аввалроқ улар «Таралла Далли» қўшиғини дуэт тарзида ижро этганди. Қўшиқ мусиқасини Юлдуз Усмонова басталаган. «Бу ўзбек эстрадаси примадоннаси Юлдуз Усмонова билан узоқ кутилган дуэтимиздир. Мен учун бу катта шараф. Шундай ажойиб ва ижодкор инсон билан дуэт айтганимдан хурсандман», — деб ёзган Шабнам ўзининг Instagram’ида.
Қўшиқ тожик хонандасининг Youtube каналига жойланган, бироқ қўшиққа ҳали клип суратга олинмаган. Ҳозирда ушбу қўшиқни 4 миллиондан ортиқ одам эшитган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар