14:50 / 25.08.2019
9 251

Озодбек Назарбеков Дилноза Кубаева билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)

Озодбек Назарбеков Дилноза Кубаева билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.
Суҳбат давомида Озодбек Назарбеков актриса Дилноза Кубаева билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди.

Бу савол Дилноза Кубаевага ҳам берилган экан. Тўғрисини айтсам, мана шу гапгача биз Дилноза Кубаева билан таниш ҳам бўлмаганмиз. Фақат салом-алик бўлган, бир даврада ўтириб суҳбат ҳам қурмаганмиз, ҳатто. Шунчаки таниш бўлганмиз, бўлди. Мана шу миш-миш авж олган пайт Намангандаги бир тадбирда кўришиб қолдик. Дилноза Кубаева бошловчи эди, мен хонанда сифатида боргандим. Ўша ерда суҳбатлашиш имкони бўлди. Фақат бир-биримизга қараб куламиз, ҳайрон қолдик. Бу миш-мишнинг тарқалишига асос топмадик. Ёнма-ён тушган суратимиз бўлмаса ёки кинода бирга рол ижро қилмаган бўлсак. Хуллас, қандай қилиб бу миш-миш тарқалиб кетганига жавоб топа олмадик. Дилноза Кубаеванинг қандай аёллиги, оилавий турмуши ҳақида маълумотга эга бўлдим. Унгача фақат Дилноза Кубаева актриса эканлигини билардим, холос. Бошқа ҳеч нарса билмасдим. Энди нима деймиз, эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Бу фитна-фасодни яхши кўрадиган инсонларнинг иғвоси, холос.

Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков Дилноза Кубаева билан боғлиқ миш-мишларга ойдинлик киритди (видео)