
23 август куни Хива шаҳридаги хон ясовулбошиси Шихназарбойнинг ҳовлисини таъмирлаб турган усталар томонидан XIX аср охири XX аср бошларига оид тарихий ҳужжатлар топилди.

Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар беришича, усталар томонидан қазиш ишлари олиб борилганида қопга солиб, кўмиб, яшириб қўйилган ҳужжатлар топилган.


Бу ҳужжатларнинг 49таси қозихат ва 3таси хон ёрлиқлари экани аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Хоразм вилояти бўйича техник назоратчиси Хажиев Юсуфбой томонидан бу ҳужжатлар Хива Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси фондига топширилди. Ҳозирда ноёб ҳужжатларни музей мутахассислари томонидан ўрганиш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишлар бошлаб юборилган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар