Ислом Каримов ҳақида ёзилган роман тақдим этилди

  • 07 сентябрь 2019, 16:55
  • 1 646
  • Маданият
  • Ислом Каримов ҳақида ёзилган роман тақдим этилди
    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг «Олов тутган одам» романи тақдимоти бўлиб ўтди.
    Янги роман Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат Фонди томонидан нашр этилди.

    Мазкур бадиий асарда Ислом Каримов Қашқадарё вилоят компартияси биринчи котиби вазифасида ишлаган кезлардан бошлаб ЎзССР компартияси Марказий Қўмитасининг биринчи котиби лавозимига тайинлангунга қадар бўлган давр қаламга олинган. Романда ўша мураккаб йилларда Қашқадарёда кечган – ҳам Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти учун, ҳам бутун мамлакат учун ҳал қилувчи аҳамият касб этган воқеалар бадиий талқин этилган.

    Ислом Каримов 1986 йили иқтисодий ва ижтимоий жабҳада энг қолоқ ҳудудлардан бирига айланиб қолган Қашқадарёга юборилади. Ўша кезлар маҳаллий аҳолининг вилоят раҳбариятига ишончи буткул сўнган эди. «Пахта иши» деб аталган уйдирма доирасида бутун бошли меҳнаткаш халққа «ўғри», «порахўр» каби туҳматлар ёғдирилиши вазиятни янада мураккаблаштирган эди.

    Ислом Каримов олдида мушкул вазифа турар эди: у одамлардаги тушкун кайфиятга барҳам бериши, халқнинг ишончини қозониб, уларда ёруғ кунларга умид уйғотиши лозим эди...

    «Олов тутган одам» романида шу каби воқеалар батафсил тасвирланган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ислом Каримов ҳақида ёзилган роман тақдим этилди