23:36 / 09.10.2019
3 198

Данияликлар «Ўзбеккино»ни кино ишлаб чиқариш соҳасида минтақавий етакчига айлантирмоқчи

Данияликлар «Ўзбеккино»ни кино ишлаб чиқариш соҳасида минтақавий етакчига айлантирмоқчи
Фото: «Ўзбеккино» матбуот хизмати
«Ўзбеккино» миллий агентлиги ўзининг технологик базасини кенг кўламли қайта жиҳозлашни бошлади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида «Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Даниянинг Danmon Group компанияси ўртасида «Ўзбекфильм» киностудияси кино ускуналари, технологик тизимлари ва мультимедиа маҳсулотлари билан жиҳозлаш бўйича йирик лойиҳани амалга ошириш юзасидан музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар бадиий фильмлар, ҳужжатли фильмлар, мультипликацион фильмлар тайёрлаш учун асбоб-ускуналарни етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди. Лойиҳа яқин икки йил ичида амалга оширилади. Кино жиҳозларини модернизация қилиш билан бир қаторда, «Ўзбекфильм» киностудияси майдончаси қайта таъмирдан чиқарилади.

Лойиҳада «Ўзбекфильм»нинг фильм яратиш жиҳозлари ва ҳужжатли фильмлар киностудияси, мультипликацион студия ҳамда республика кино фондининг тўлиқ янгиланиши кўзда тутилган.

«Янги жиҳозлар ёрдамида Ўзбекистон ва хориж архив фондларида сақланаётган кинотасмаларни рақамлаштириш ва қайта тиклаш имконини қўлга киритамиз», — деган «Ўзбеккино» раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Унинг қўшимча қилишича, Canon, Apple, Vicon ва шу каби бошқа компаниялар Ўзбекистонга Марказий Осиёдаги энг йирик кино ишлаб чиқариш базасини яратишга имкон беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Данияликлар «Ўзбеккино»ни кино ишлаб чиқариш соҳасида минтақавий етакчига айлантирмоқчи