Ҳиндистоннинг энг йирик кинокомпанияларидан бири Panorama Studios Ўзбекистонда “Khuda Haafiz” (Тангри паноҳида асрасин) деб номланган романтик жангари фильмни суратга олишни бошлади.
Фильмга Фарук Кабир режиссёрлик қилмоқда. Ўзбекистонга суратга олиш ишларида иштирок этиш учун Ҳиндистондан 130 киши ва АҚШ, Россия ҳамда Европанинг бир қатор давлатларидан 30 киши келди.
Шунингдек, Ўзбекистондан фильмнинг суратга олинишида мингдан кўпроқ одам – актёрлар, техник ходимлар, оммавий саҳналар иштирокчилари жалб қилинади.
Фильмнинг Ўзбекистонда суратга олиш бюджети 1 млн долларга яқинни ташкил қилиши кутилмоқда. Фильм Тошкентда ва Хивада суратга олинади, кейинги суратга олиш ишлари Ҳиндистонда давом эттирилади.
“Биз Ўзбекистонда фильм суратга олаётганимиздан мамнунмиз. Бу биз учун нафақат бу ерда ишлаш, балки мамлакатингиз билан яқиндан танишиш учун имкониятдир. Давлатингиз раҳбарияти кинотуризм соҳасига ҳозирда қатта эътибор қаратмоқда. Яқинда бутун дунё мамлакатингизда суратга олиш учун ноёб жойлар борлигидан хабар топади, боз устига 2020 йилдан Ўзбекистонда “rebate” тизими йўлга қўйилади. Ишончим комил, шундан кейин сизга кўплаб хорижий, айниқса ҳинд кинокомпаниялари оқиб келади”, деб айтган фильм продюсери Сатиш Шарма. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди