18:07 / 19.10.2019
3 147

«Шаҳзодалар боғи» картинаси рекорд суммага сотилди

«Шаҳзодалар боғи» картинаси рекорд суммага сотилди
Фото: AFP
Россиялик рассом Никола де Стал картинаси 30,4 млн АҚШ долларига сотилди.
17 октябрь куни Christie's кимошди савдосида ташкил этилган савдоларда 20 млн еврога баҳоланган.

Асл келиб чиқиши россиялик бўлган француз рассоми Никола де Стал картинаси энг юқори қийматга муносиб кўрилди. Урушдан кейинги Европа тасвирий санъати намояндаларидан бири бўлган рассомнинг 1952 йили чизилган «Шаҳзодалар боғи» бўёқли картинаси 18-25 млн евро атрофида баҳоланаётган эди. Таъкидланишича, картина илк бор ким ошди савдосига қўйилган.

У рассом оила аъзолари томонидан сақланиб, 1953-2003 йиллар мобайнида Нью Йорк, Париж, Лондон ва Мадриддаги галереяларда саноқли маротаба намойиш этилган.

Картина футбол бўйича Швеция ва Франция терма жамоаларининг ўртоқлик учрашуви ҳақида ҳикоя қилади.
Шаҳзодалар боғи эса, ҳозирги PSG футбол клубига тегишли ўйингоҳнинг ўша вақтдаги номи бўлган.

Christie's кимошди савдо марказига кўра, картина Никола де Стал ижодий чўққисининг намунасидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Шаҳзодалар боғи» картинаси рекорд суммага сотилди