date
views 11 726

Зарина Низомиддинова шахсий ҳаёти ҳақида: «Собиқ турмуш ўртоғим билан характерларимиз тўғри келмади»

Зарина Низомиддинова шахсий ҳаёти ҳақида: «Собиқ турмуш ўртоғим билан характерларимиз тўғри келмади»
Актриса Зарина Низомиддинова "Зўр ТВ" телеканалида эфирга узатиладиган "Алдама мени" номли шоуда ўз шаҳсий ҳаёти ҳақида гапириб ўтди. Шоу қоидасига кўра иштирокчилар барча саволларга тўғри жавоб беришлари керак.

Шоуда Низомиддинова собиқ турмуш ўртоғи билан нега ажрашгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
- "Собиқ турмуш ўртоғим билан характерларимиз тўғри келмади. Шу сабабли ҳам биз ажрашдик. Мен ҳақимда кўпинча турли хил эркаклар билан ишқий муносабатда экан деб ёлғон хабарлар тарқатишади. Бунинг ҳаммаси ёлғон. Бир қарасангиз Алишер Узоқов билан, яна бир қарасангиз Шоҳруҳхон билан "юрар" экан дейишади. Аслида биз жуда яхши дўстлармиз. Мен ўз шахсий ҳаётимни шоу-бизнес вакили билан тасаввур қила олмайман. Кўплар менга турмушга чиқишни таклиф қилишди, лекин ҳозирча бу ҳақида ўйлаётганим йўқ", - дейди актриса.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Зарина Низомиддинова шахсий ҳаёти ҳақида: «Собиқ турмуш ўртоғим билан характерларимиз тўғри келмади»