«Браво» жамоаси аъзоси беҳаё ҳазиллар қилгани учун керагидан ортиқ жазоланганини айтди (видео)

  • 02 ноябрь 2019, 21:05
  • 1 854
  • Маданият
  • «Браво» жамоаси аъзоси беҳаё ҳазиллар қилгани учун керагидан ортиқ жазоланганини айтди (видео)
    «Браво» жамоаси аъзоси Отабек Мирзахолов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Суҳбатни журналист Феруз Муҳаммад ўтказди.

    «Браво» жамоаси аъзоси Отабек Мирзахолов биринчи концерт дастуридан аввал «Браво» жамоаси, ҳазилларида белдан пастга тушмасликка ҳаракат қиладиган жамоа бўлиши ҳақида гапирган эди.

    Суҳбат давомида нега интервьюда айтиб ўтган гапида тура олмагани сабабларини қуйидагича изоҳлади.

    Бир нарсани айтиб ўтишим керакки, беайб Парвардигор, ҳаммада ҳам хато ва камчиликлар бўлади. Ҳақиқатан ҳам шундай концерт қўйишни ният қилган эдик. Лекин, хато қилдик, айб қилдик ва бу айбимиз учун ‘Ўзбекконцерт’ томонидан керагидан ортиқ даражада жазоландик. Лицензиямиз анча вақтгача бўлмади, лицензиясиз юрдик. Энди мана лицензиямиз қайтариб берилганидан кейин 8 кун 10 та сеансда концерт дастурини мухлисларга ҳавола этяпмиз. Бугун мана охирги кун.

    Лекин, бир нарсаки, ҳеч қанақа бу гапни гапирганим, кўзбўямачилик, кимнидир алдаш ёки кимгадир яхши кўриниш мақсадида эмас. Ҳақиқатан мақсадимиз шунақа концерт қўйиш бўлган. Лекин, унақа ҳазил қўйсак, одамлар кулмаса-чи, деган қўрқиш бўлган. Биз ажралиб чиққанимиздан кейин, биринчи концертимиз бўлгани учун қўрқиш бўлган. Концерт масаласида, бу соҳада ишлайдиганлар жуда яхши билади. Бунақа ҳазиллар билан халқни кулдириш, 18+ ҳазил билан кулдиришдан осонроқ.

    Бу нарсани бемалол айтишимиз мумкин, Худо хоҳласа бу йил бўлмаса кейинги йил, кейинги йил бўлмаса, ундан кейинги йил босқичма-босқич барибир бу мақсадимизга етамиз. Руслар ҳам ‘Москва бир кунда қурилмаган’, дейишадику, ҳамма ҳам онадан туғилиши билан биринчи синфга бормайди-ку. Ҳаммаси босқичма-босқич яхши бўлиб бораверади. Бир нарсани бемалол айта оламан ўтган йилги концерт дастурига нисбатан ўзгариш катта.


    Эслатиб ўтамиз, «Браво» жамоаси «Ўзбекконцерт» билан тузган лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузгани, яъни ўтказилган концерт дастурларида муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатлар, одоб-ахлоқ, маънавий қадриятларга ёт бўлган, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали ўзбек сўз санъати обрўсига путур етказгани учун лицензиясиз қолган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » «Браво» жамоаси аъзоси беҳаё ҳазиллар қилгани учун керагидан ортиқ жазоланганини айтди (видео)