22:02 / 02.11.2019
4 137

Зулфиқор Мусоқов ва Мурод Муҳаммад Дўст телевидениедаги мантиқсиз цензурадан норози

Зулфиқор Мусоқов ва Мурод Муҳаммад Дўст телевидениедаги мантиқсиз цензурадан норози
Фото: «Кино санъати»
Таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов телевидениедаги цензура ҳақида гапирди, деб хабар бермоқда «Кино санъати» канали.
«29 йилдан бери кино соҳасида фаолият кўрсатаётган бўлсам, фильмларим доимий равишда телеэкранларда намойиш этиб келинмоқда. Бундан жуда хурсандман. Аммо... битта нарса менинг жаҳлимни чиқаради. Телевидениеда кўрсатилаётган фильмларимда бу муҳим эмас дегандек, айрим лавҳалар кесиб ташланади. Буни қандай тушуниш керак?! Ўша эпизодларни кесаётганлар бу кадрлар учун бутун бошли бир ижодий жамоа қанчалик машаққат чекишганини тушунишадими? Йўқ! Буни биз шундай аҳволда қолдиришимиз керак эмас. Фильмларимизнинг савиясига путур етиши, муаллифлик ҳуқуқимизнинг поймол этилишига жим қараб туролмаймиз», дейди Мусоқов.

Фото: «Кино санъати»
Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст режиссёрнинг фикрларига хайрихоҳлик билдирди.
«Мен ҳам ушбу фикрларга қўшиламан. Бу бизнинг оғриқли нуқтамиз. Фильмларни телевидения ходимлари нега кесишини ҳалигача тушунолмайман. Гўёки улар ўзларини жамиятнинг ахлоқий дарвозасида турган посбонларга ўхшатишади. Фильмда ахлоқий нормаларга тўғри келмайдиган жойлари бўлса «Ўзбеккино» Бадиий кенгашига мурожаат қилишсин. Чунки барча фильмлар Кенгашдан ўтказилади. Қайси фильмда инсон маънавиятига салбий таъсир ўтказадиган жойлар бор? Балки, биз ҳам 16+, 18+ қилиб, томошабиннинг ёшини белгилашимиз керакдир», дейди таниқли адиб.

Ушбу фикрлар бугун, 2 ноябрь куни «Ўзбеккино» Миллий агентлигида бўлиб ўтган Бадиий кенгашнинг навбатдаги махсус йиғилишида билдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Зулфиқор Мусоқов ва Мурод Муҳаммад Дўст телевидениедаги мантиқсиз цензурадан норози