07:40 / 08.11.2019
8 049

Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)
“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео тарқалди.

Унда актёр, партнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига бир баҳя қолганини кўришингиз мумкин. Бу ҳақида жабрланган актриса ўзининг инстаграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Видеодаги тасвирда Шавкат Комилов ролга берилиб кетганидан, қаршисидаги инсоннинг жони қанчалик оғриётганини сезмай қолган, ҳатто. Атрофдаги ижодий гуруҳ аъзолари эса актёрнинг ҳолатини кўриб ўша заҳоти Азизани қутқариб қолишган.

Очиғи, нима дейишни билмай қолдик. Ижодкор ролга “шўнғиб” кетади, деганлари шу бўлса керак...

Маълумот ўрнида:
Ушбу саҳна кўриниши “Севимли” телеканали учун суратга олинаётган “Залолат” миллий сериалидан лавҳа.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)