
Россия эстрадасининг таниқли вакили Филипп Киркоров Тошкентда концерт берди. Ижтимоий тармоқларда концертда тасвирга олинган ва унда саҳнага чиққан раққосаларнинг суратлар тарқалди. Мазкур суратлар турли танқидларга ва муносабатларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Фото: Sputnik
Нашрнинг ёзишича, мухлислар икки томонга бўлинган. Бир томондан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар концерт «энг яхши шоу» деган изоҳлар ёзаётган бўлса. Иккинчи томондан айримлар раққосаларнинг очиқ либослари юзасидан танқидий изоҳлар қолдирмоқда.

Фото: Sputnik
Хабар берилишича, Россия эстрадаси юлдузи биринчи навбатда Юлдуз Усмонова билан учрашган.
«Бугун Тошкентда The Best шоу! Концертдан олдин менда Ўзбекистон афсонаси ва буюк хонанда билан муҳим учрашув бўлди», — деб ёзган хонанда ўзининг Instagram’даги саҳифасида.

Фото: Sputnik
Нашр концерт юзасидан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг турли мазмундаги изоҳларини келтириб ўтган.
- «Бундай концертга рухсат берганга уят»;
- «Бу шунчаки халқимизнинг урф-одатлари ва маданиятига тупуриш»;
- «Humo Arena — бу болалар майдончаси. Маданият вазирлиги қаерга қараяпсизлар?».
Бу концерт ҳақида ижобий фикрлар билдирганлар ҳам бор:
- «Сиз билан ҳар доим ажойиб шоу!»;
- «Жуда зўр. Бутун оиламиз билан бўлдик, бутун оқшом Киркоров хитларга рақс тушдик. Бундай концерт учун раҳмат!». «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар