Филипп ака, тўғри биз ҳам жа замондан орқада қолмаганмиз, лекин ...

  • 20 декабрь 2019, 12:01
  • 5 939
  • Маданият
  • Филипп ака, тўғри биз ҳам жа замондан орқада қолмаганмиз, лекин ...
    Филипп ака, тўғри биз ҳам жа замондан орқада қолмаганмиз, лекин жа ўтиб кетишни ҳам хоҳламаймиз.
    Ҳамма нарсада меъёр бўлгани яхши.
    Концерт беришингизга ҳам қаршилигимиз йўқ. Концертингизга тушганларни ва уни томоша қилганларни ҳам қоралаш ниятим йўқ. Фақат шу ўзбекларниям минталитети, қадриятлари бордир деб анув қизлар ўргурларнинг кийимини кўп эмас бир-икки сантиметрга узунроқ қилиб кийишни маслаҳат бермаганингиз чатоқ бўпти.

    Чўмилиш кийими билан саҳна кийимининг саааал фарқи бўсада. Энди сизлар кийган тўғри келган нарсани кийим экан, деб қабул қилай десам ҳеч бўмаяпти. Этика, эстетика, дид, мўда деган нарсаларни титкилаб кўрдим сизларнинг қарашларингизга етволай сааал деб, лекин ҳеч қаерда шундай кийинишни санъат билан уйғунлигини тополмадим.

    Бир пайтлар шимнинг устидан шўртик кийиб катта саҳнага чиқишингизни-ку нима деб баҳолашни билмадим. Ё буям эътиборни тортишнинг бир йўлими? Ўзбекконцерт, Маданият вазирлиги, Маънавият аҳлию шу чет элдан келадиган санъаткорлар, миллатнинг қадрияти билан ҳисоблашмайдиганлар билан озроқ маънавият дарсларини ўтсаларингиз бўлмайдими, ё мен адашдимми???

    Манба: Barno_Sultonova телеграм канали

    » » Филипп ака, тўғри биз ҳам жа замондан орқада қолмаганмиз, лекин ...