Фото: «Axbor.com»
Тожикистоннинг Сўғд вилояти Истаравшан шаҳрида яшовчи аҳоли Юлдуз Усмонова концертига чипта харид қилиб, концерт куни саҳнада сохта хонандага дуч келди. Бу ҳақда «Axbor.com» нашри хабар берди деб Дарё ёзмоқда.
Маълум бўлишича, концерт ташкилотчиларидан бири бўлган Жамшид исмли шахс билетлар сотувидан қарийб 110 минг сомони (11,3 минг доллар) ишлаб олган.
Ташкилотчилар ҳақиқий Юлдуз Усмонова концерти учун 350 сомони (36 доллар)га 300 дан ортиқ чипта сотган. Хонанданинг концерти 25 декабрь куни Истаравшан шаҳридаги «Садбарг» ресторанида ўтказилиши белгиланган.
Концерт бошланган вақт саҳнага кўзойнак таққан аёл чиқиб қўшиқ айта бошлаган. Бироқ мухлислар унинг ҳақиқий Юлдуз Усмонова эмаслигини пайқаган. Концерт вақтида ҳақиқий хонанда ўзининг Instagram’ида тўғридан-тўғри эфир қилганида уларнинг шубҳаси янада ортган.
Алданган мухлислардан бири Юлдуз Усмонова маъмури билан боғланиб, концерт ҳақида сўраган. У Истаравшандаги концертни рад этиб, хонанда Тошкентда эканини айтган. Хонанданинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Zo‘r TV телеканали павильонида 26 декабрда янги альбоми тақдимотининг суратга олиш жараёни бўлиб ўтиши ва унга тайёргарлик кўраётганини билдирган.
Алданган мухлислар бундан ғазабланган, аммо улар бу борада ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилганми-йўқми — хабарда айтилмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди