09:55 / 04.01.2020
5 428

Миллий гвaрдия қўмондони Озодбек Нaзaрбековни тaқдирлaди

Миллий гвaрдия қўмондони Озодбек Нaзaрбековни тaқдирлaди
Фото: Миллий гвардия
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан ўтган 2019 йил давомида тизимда амалга оширилган бир қатор ислоҳотлар ва янгиликларга бағишланган йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унга кўра, самарали ҳамкорлик қилганлиги учун бир қатор ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари мукофотланди.

Хусусан, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Тошматов томонидан Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековга шахсий таркибнинг жанговар ва ватанпарварлик руҳини кучайтиришга, Ватан ҳимоячиларининг она юртга муҳаббат туйғуларини оширишга хизмат қилувчи маънавий-маърифий ишлар ҳамда тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишларига қўшган улкан ҳиссаси учун Миллий гвардия қўмондони томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Миллий гвaрдия қўмондони Озодбек Нaзaрбековни тaқдирлaди