15:05 / 22.01.2020
6 039

Озодбек Назарбеков Маданият вазири этиб тайинланади

Озодбек Назарбеков Маданият вазири этиб тайинланади
Фото: Youtube
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча қўмиталарида янги таркибдаги Ҳукумат аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш масалалари муҳокама қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг номзоди маданият вазири лавозимига кўрсатилган. У 2017 йилнинг август ойидан буён маданият вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси этиб сайлангани муносабати билан вазир лавозимидан озод қилиниши ҳақида тахминлар билдирилаётганди.

Қайд этиш лозим, Б.Сайфуллаев яқинда президент фармонига кўра сенатор бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков Маданият вазири этиб тайинланади