14:00 / 27.01.2020
3 863

Шерали Жўраев: Бугунимиз худди Навоий ва Бойқаролар замонига ўхшайди — гўзал ишлар бошланган

Шерали Жўраев: Бугунимиз худди Навоий ва Бойқаролар замонига ўхшайди — гўзал ишлар бошланган
Ўзбекистондаги ҳозирги вазият, ҳозирги ўзгаришлар худди Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро замонидаги кўтарилиш даврига ўхшайди. Бундай фикр Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан сўнг Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев томонидан билдирилди, дея хабар бермоқда Мусулмонбек Иброҳимов.

Унинг қайд этишича, Президент Мурожаатномасида «дунёдаги энг покиза гаплар» айтилган.
- Кўҳна адабиётимизни, ҳадис илмини ўқимай қўйгандик, энг покиза ишларимизни қилмай қўйгандик, қадрига етмаётгандик. Бу ерда гап ҳазрат Бухорий, Алишер Навоий ва бошқа уламолар ҳақида кетяпти. Биз уларни ўрганишимиз керак.

Ҳазрат Навоий билан Ҳусайн Бойқаро ака-укадек катта бўлган. 15-20 йил бирга дарбадарликда юрган. Ҳусайн Бойқаро тахтга ўтиргач, Самарқанддан Алишер Навоийни олиб келган. Кейин «Менга вазир бўласиз ва бошқарасиз», деб умрининг охиригача бирга бўлган. Баъзи китобларда улар бир-бирига душман қилиб кўрсатилади, аслида ундай эмас.

Улар юртни бошқарган даврда — Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро замонида гўзал ишлар бошланган: маданият, санъат, дин — ҳаммаси гўзал даражага чиққан, кўчалар, масжидлар қуриш, етим ва бечораларга қараш ривожланган. Бугунги кунимиз ҳам худди шунга ўхшайди, - дейди Шерали Жўраев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерали Жўраев: Бугунимиз худди Навоий ва Бойқаролар замонига ўхшайди — гўзал ишлар бошланган