22:35 / 01.02.2020
1 746

Оила, пойга, учар автомобиллар: «Форсаж-9» фильмининг трейлери эълон қилинди (видео)

Оила, пойга, учар автомобиллар: «Форсаж-9» фильмининг трейлери эълон қилинди (видео)

Universal Pictures Studios студияси Жастин Лин режиссёрлигида суратга олинган «Форсаж-9» фильмининг трейлерини намойиш этди, деб хабар бермоқда Daryo.

Қарийб 4 дақиқа давом этувчи трейлердан кўринишича, янги фильмда Доминик Торетто (Вин Дизель) ўзининг акаси, ўғри, қотил ва пойгачи бўлган Жейкобга қарши курашади. Авваллари у ҳақда ҳеч нарса дейилмаган.

Унда, шунингдек, фильмнинг аввалги қисмларида ҳалок бўлгани таъкидланган Хан (Сон Кан) пайдо бўлади. Ҳозирча унинг қандай тирик қолгани номаълум. Бундан ташқари, трейлерда бош қаҳрамоннинг ўғли борлигини ҳам кўриш мумкин.

Хабарларга кўра, фильм премьераси 2020 йилнинг 22 майида бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)