23:01 / 04.02.2020
3 804

Озодбек Назарбеков: «Маданият вазирлиги фаолияти тадбирбозликдан иборат бўлиб қолди»

Озодбек Назарбеков: «Маданият вазирлиги фаолияти тадбирбозликдан иборат бўлиб қолди»
Бугун, 4 февраль куни маданият вазирлиги биносида журналистлар ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳага оид муаммолар юзасидан фикр билдирди.

«Маданият тизими жамият тафаккури билан тўқнаш келадиган соҳа ҳисобланади. Одамларнинг онгини ўзгартириш, тўғри томонга йўналтириш вазифаси бизнинг асосий вазифамиз бўлиши керак. Соҳада муаммолар жуда кўп, лекин улар журналистлар томонидан етарлича ёритилмайди. Шу пайтгача тизимда қилган ишларимизни, ўтказган сон-саноқсиз тадбирларимизни мақтаниб келдик. Умуман олганда, маданият вазирлиги фаолияти тадбирбозликдан иборат бўлиб қолди.

Нафақат оддий халқ, ҳатто маданият тизими ходимлари ҳам бу соҳани санъаткорлар билан ишлайдиган, уларнинг ижодини мувофиқлаштириб турувчи ташкилот сифатида қабул қилиб бўлган. Вилоят, туманларда маданият ходимини тадбир ўтказиб берадиган масъул сифатида кўришади. Улар ҳам ўз навбатида вазифасини фақат тадбирбозликдан иборат, деб ўйлашади. Маданият тизими жамият олдидаги вазифасини унутган. Тадбир ўтказилса, бўлди. Мақсад бажарилди. Афсуски, ишимиз фақат шундан иборат бўлиб қолди
», дейди Назарбеков.

Вазир соҳадаги коррупция ҳолатларига ҳам тўхталди. Унинг сўзларига кўра, энг кам ойлик олувчи ходимлар айнан шу тизимда ишлашади. Уларнинг маошлари бир ойда 600 минг сўмни ташкил этади. Шунақа ҳолатда, албатта, коррупцияга йўл қўйилиши қайд этиб ўтилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков: «Маданият вазирлиги фаолияти тадбирбозликдан иборат бўлиб қолди»