Коронавирус сабаб Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ҳамда бошқа бир қанча санъаткорларнинг концерт дастурлари вақтинча қолдирилди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга ушбу ҳолат юзасидан қисқа интервью берди.
- 10-15 кун давлат ҳамма жойни тозалаб олгунча тўғри иш бўлди. Мухлислар ҳам бу ҳолатдан хавотирдалигини уларнинг гул бериш жараёнларида ҳам кўриб турибман.
Менга деса, концерт дастуримиз ёзда бўлмайдими, ҳаммани жони жон, концерт ўз йўлига, ‘билетни олдиларинг, мен бу билетни ишлаб бераман’, Худо хоҳласа. Концерт дастурини бериш мумкин бўлиши билан, биринчи бўлиб, дастуримизни тақдим қиламиз.
Менимча, ҳозир ҳамма уйда ўтириб ибодатини қилиши керак. Кўчама-кўча юришни ҳозир йиғиштириш керак.
Концерт дастурлари бошланиши билан мухлислар сотиб олинган билетлари билан дастуримизга келаверсинлар.
Мен асло ва асло хафа бўлмадим. Агар шу нарса соғлиқ учун керак бўлса, мен учун, аввало, сизларнинг соғлиқларингиз керак. Сизлар омон бўлинглар, соғ бўлинглар. Бош омон бўлса, дўппи топилади. Мен ҳамиша сизлар учун хизматдаман. Керак бўлса, концерт дастурига қўшимча кунларни ҳам қўшиб юборишимиз мумкин. Юртимизда тинчлик бўлсин, илоҳим.
Ҳар ким ўзининг эҳтиётини қилсин, жон омон бўлса, ҳамма нарса бўлаверади. Мен сизларнинг қизларингизман, қачон хизмат қил, десангиз хизматни қилаверамиз. Фақат ҳозир шу иллатдан биргаликда чиқиб кетайлик.
Ҳеч қачон жонларингиз оғримасин, касал бўлманглар, болаларингизни ҳам эҳтиёт қилинглар. Соғ бўлиб, саломат бўлиб юринглар. Аллоҳга омонат, - Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди