19:15 / 23.03.2020
3 832

Коронавирус туфайли мусиқа тинглаш 23 фоизга камайиб кетди

Коронавирус туфайли мусиқа тинглаш 23 фоизга камайиб кетди
Фото: Quartz
Дунё бўйлаб COVID-19 коронавируси карантини туфайли одамлар мусиқа тинглашни камайтирди, деб хабар берди Quartz нашри.
Кўпчилик одамлар уйда ўтирса, кўпроқ мусиқа тинглашини тахмин қилганди, лекин бунинг акси бўлди.

Масалан, Spotify’даги энг кўп тингланадиган 200 та қўшиқ Италияда 2019 йилнинг февралида бир суткада 18,3 миллион марта тингланган. Ҳозир эса бу кўрсаткич 14,4 миллион мартани ташкил этмоқда. 3 мартдан 17 мартгача мусиқа тинглаш даражаси 23 фоизга тушиб кетди.

Нашр ўша аудитория сақланиб қолгани, бироқ одамлар бошқа жанрдаги мусиқа тинглай бошлаганини тахмин қилмоқда. Масалан, ўтган вақт ичида эски хитлар яна оммалашган. Бироқ мусиқа тинглаш даражаси бошқа мамлакатларда ҳам пасайиб кетган. АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Испанияда ҳам одамлар аввалгидек қўшиқ эшитмай қўйган.

Мутахассислар буни одамлар кайфияти яхши пайтида мусиқа тинглашга мойил бўлиши билан изоҳлайди. Карантин вақтида эса кўпчилик вақтичоғлик қилишни истамайди.

Нашрнинг қайд этишича, одамлар ишга бормай қўйгани учун ҳам мусиқа тингламаяпти. Чунки кўпчилик йўлда кетаётиб қўшиқ эшитишни маъқул кўради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Коронавирус туфайли мусиқа тинглаш 23 фоизга камайиб кетди