date
views 4 577

Райҳон карантиндан кейинги ҳаёт ҳақида мотивацион пост ёзиб қолдирди

Райҳон карантиндан кейинги ҳаёт ҳақида мотивацион пост ёзиб қолдирди
Фото: Instagram / @rayhonganiyeva
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram’даги саҳифасида мухлисларига мотивацион мурожаат ёзиб қолдирди.

«Бугун ухлашдан аввал биз яна кўчага чиқа оладиган кун ҳақида ўйланг. Биз яна яқинларимизни бағримизга боса олишимиз, барча оила аъзоларимиз билан дўконга харид учун бориш байрамдек туюлиши ҳақида ўйланг.

Ҳаётимизга кафеларда дўстларимиз билан тушлик қила олишимиз мумкин бўладиган вақтлар, бир-бирига яқин юрган одамларнинг фотосуратлари, севимли ишимизнинг қайтиши ҳақида ўйлаймиз.

Ҳозир юз бераётган ҳодисалар хотирага айланиб, бизнинг нормал ҳаётимиз кутилмаган ва ёқимли совғадек туюлиши ҳақида ўйлаймиз. Ва биз ҳозирга қадар оддий ҳолдек туюлиб келган ҳамма нарсани яхши кўриб қоламиз. Ва ҳар бир сониянинг қадрига етамиз. Денгизда чўмилиш, кечга қадар қуёш нурларидан баҳра олиш, уфққа термулиш, учрашувлар, кулгулар. Биз яна биргаликда куламиз. Ҳаммамизга куч-қувват берсин! Тез кунда кўришамиз
», — деб ёзди Райҳон.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон карантиндан кейинги ҳаёт ҳақида мотивацион пост ёзиб қолдирди
-->