22:44 / 01.04.2020
4 852

Райҳон: Равшан Йўлдошев қўшиқларимни «Ўзбегим таронаси» радиосида бепул «айлантириб берган»

Райҳон: Равшан Йўлдошев қўшиқларимни «Ўзбегим таронаси» радиосида бепул «айлантириб берган»
Хонанда Райҳонга «Тарона рекордс» компанияси ижодини энди бошлаётган йилларда катта ёрдам берган. Бу ҳақда хонанда «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида сўзлаб берди.

«2000 йилларда фақат ‘Тарона рекордс’ альбом чиқарарди. Ўшанда мен ҳам ушбу компанияга мурожаат қилганман. Улар менга чегирма қилиб беришган. ‘Ўзбегим таронаси’ радиоси ҳам ушбу компанияга тегишли. Улар қўшиқларимни радио орқали бепул ротация қилиб беришган. Мен бунинг эвазига радиода бошловчи бўлиб ишлаганман. Бу ўзига хос ‘бартер’ эди. Равшан акадан буларнинг барчаси учун миннатдорман. Ижодини энди бошлаётган санъаткор учун ҳар қандай ёрдам жуда муҳим», — дейди Райҳон.

Маълумот учун: «Тарона рекордс» компанияси асосчиси, Шаҳзоданинг собиқ турмуш ўртоғи, Лоланинг отаси Равшан Йўлдошев 30 март куни юрак хуружи оқибатида оламдан ўтди. Марҳум ҳаётининг сўнгги дақиқаларида унинг ёнида собиқ рафиқаси, хонанда Шаҳзода бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон: Равшан Йўлдошев қўшиқларимни «Ўзбегим таронаси» радиосида бепул «айлантириб берган»