17:17 / 03.04.2020
6 268

Жаҳонгир Отажонов: «Оҳунжон Мадалиевнинг ашуласини бузсанг, ўлдираман дейишди» (видео)

Жаҳонгир Отажонов: «Оҳунжон Мадалиевнинг ашуласини бузсанг, ўлдираман дейишди» (видео)
Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг Instagram саҳифасида «Оҳунжон Мадалиевнинг ашуласини бузсанг ўлдираман», — деб унга нисбатан таҳдид қилишаётганини маълум қилди.

- Ассалому алайкум азиз юртдошлар, Аллоҳ бу кунларда барчангизга сабр-тоқат берсин. Сизларга қилаётган видеомурожаатимдан мақсад шуки, ҳозиргина санъаткор дўстим Ҳалимахонимни Instagram саҳифасида уни одамларга қилаётган яхшилигидан ҳам норози бўлиб фикр билдираётган инсонларимизга қолдирган видео сабаб бўлди.

Албатта Ҳалима ҳаёти мобайнида ўзи учун туриб келаётган аёл, у-бу ким уни ҳақорот қилса, у ҳам ҳақорот қилиб жавоб бериш даражасигача борган пайтлари бўлган. Бунинг учун адашмасам, манимча унинг лицензиясини ҳам олишган эди. Бу ҳақда ‘Ўзбекнавo’ уни муҳофаза қилмагани учун фикрларимни билдириб, видео қолдирдим.

Менга келсак, мени ҳам оддий халқ учун қўйилган ҳажвий видеолар учун ҳам қанчалик ҳақорат қилишади. Керак бўлса яқинда биттаси ‘Оҳун акани ашуласини бузсанг сани ўзим ўлдираман’, деб таҳдид ҳам қилган. Бунақа одамларга ким чора кўриши керак бўлса, чорасини кўриши керак
, - дейди Жаҳонгир Отажонов.

Маълумот учун, «Ўзбекконцерт» томонидан 2019 йилда ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмагани учун қизиқчи Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевнанинг лицензияси олиб қўйилган эди.

2019 йилнинг 14 октябрь куни Жаҳонгир Отажонов лицензиясидан айрилди, «Ўзбекконцерт» хонанданинг сўнгги вақтлардаги ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳар хил видеолавҳалари ва ундаги хатти-ҳаракатларини бунинг сабаби қилиб кўрсатган эди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида 2019 йилнинг 16 октябрь куни шошилинч брифинг ўтказилиб, йиғилишда хонандалар Жаҳонгир Отажонов, Шаҳло Аҳмедова, Абдулла Қурбонов ва қизиқчи Ҳалима Ибрагимованинг лицензияси қайтариб берганини маълум қилган.

Ушбу йиғилишда хонандаларнинг лицензияси айнан нима сабабдан қайтарилганлиги маълум қилинмаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Отажонов: «Оҳунжон Мадалиевнинг ашуласини бузсанг, ўлдираман дейишди» (видео)