18:17 / 04.04.2020
3 768

Озодбек Назарбеков: «Санъаткорлар салбий фикрга лойиқ эмас. Мен уларни ҳимоя қиламан»

Озодбек Назарбеков: «Санъаткорлар салбий фикрга лойиқ эмас. Мен уларни ҳимоя қиламан»
Ўзбекистон Маданият вазири Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюсида санъаткорлар томонидан амалга оширилган хайрия ишлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бундан қарийб 10 кун аввал “Ўзбекконцерт” раҳбари билан бирга ижтимоий ҳаракатни бошлаб, санъаткорларнинг фикрини билишга киришганимизда уларнинг кўпчилигидан “биз кийимларимиз, автомобилларимиз, қўшиқларимизни кўз-кўз қилганмиз, келинг хайрияни кўз-кўз қилмайлик. Бу PR қиляпти деган нарса бўлмасин, бу яратган билан бандаси ўртасидаги муносабат” деган фикрни билдиришди. Уларнинг кўпчилигидан бундай муносабатни олганда мен жуда хурсанд бўлдим. Бу таҳсинга сазовор ҳолат. Сўнгги вақтдаги эътирозлар, ҳақоратомуз даражадаги сўзлар мажбур қилдики, “Ўзбекконцерт” муассасаси санъаткорларнинг хайрияси [ҳақидаги маълумотларни] эълон қила бошлади”, - деди Озодбек Назарбеков.

Унинг маълум қилишича, айрим санъаткорлар ўзлари томонидан қилинган хайрияларни ошкор этилишини истамайди.
Шу ҳолатдан ҳам норози санъаткорлар бор.“Майли, нима бўлганда ҳам, ким нима деса ҳам менинг номим айтилиб, салбий фикрлар билдирилса ҳам, [хайрия борасида] номимни ошкор қилманглар деган санъаткорлар ҳам бор”, - деди Назарбеков.

Унинг ижтимоий тармоқларда санъаткорларга нисбатан салбий фикр билдирувчилар ҳақида ҳам ўз фикрларини билдирди.
Шундай кичик қатлам бор. Хотини билан уришиб қолса ҳам, кўчада иши юришмаса ҳам санъаткордан аламини оладиганлар бор. Санъаткорнинг бирор бир постини кўрса, унинг тагига салбий фикрини ёзиб қўяди.

Бунинг сабаби нимада? Санъаткорлар шунга лойиқ иш қилдими дейдиган бўлсак, у ҳолда нима учун шифокорлар калтакланди? Шунинг учун санъаткорларнинг ўзи шунга
[ана шундай муносабатга] 100 фоиз лойиқ деган фикрдан йироқман. Мен санъаткорларни ҳимоя қиламан.

Бундай ҳолатга келишига сабаб – ўша тош отаётган одам биладики, бунинг жавобгарлиги йўқ. Бу машҳур одамга эътироз, ҳақоратомуз сўз айтиш билан катта иш қилдим деган ҳисни беради. Бунга ҳеч қандай жазо берилмайди. Ана шу нарса кичкинагина ғаламис қатламни шу ишга ўргатиб қўйди. Лекин кўрмасдан, билмасдан, эшитмасдан ҳамма санъаткорларга салбий баҳо бериш нотўғри
”, - деди Маданият вазири.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков: «Санъаткорлар салбий фикрга лойиқ эмас. Мен уларни ҳимоя қиламан»