18:22 / 04.04.2020
4 623

Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирусга атаб қўшиқ куйлади (видео)

Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирусга атаб қўшиқ куйлади (видео)
Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирус пандемиясига атаб қўшиқ куйлади. Унинг айтишича, пандемиядан нажот фақат покликда топилади.

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков коронавирус хавфи пайдо бўлган бир даврда халқни покликка тарғиб этувчи қўшиқ куйлади, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот котиби Мавлуда Асқархўжаева.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирусга атаб қўшиқ куйлади

Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирусга атаб қўшиқ куйлади ? https://kun.uz/66349150

Опубликовано Kun.uz Суббота, 4 апреля 2020 г.

Назарбековнинг маълум қилишича, қўшиқни куйлаш ғояси карантин эълон қилинганининг илк кунларидаёқ пайдо бўлган.
«Бутун дунёга бало келиши бежиз эмас: одамзод ўзлигини унутиб қўйган. Ер куррасида инсонийлик фазилатлари, қадрият ва соф муносабатлар унутилиб, инсоният наслига бўлган тажовузлар кузатилмоқда. Шуларни ўйлаб, вируснинг тарқалиши инсонларга, бизга, тафаккур этишимиз учун яна бир имкон эканига амин бўлди», - деди вазир Назарбеков.

Озодбек Назарбековнинг фикрича, вирусга қарши кураш чоралари ҳам покликка ишора қилмоқда. Пандемиядан қутилишнинг чораси ҳам шу.
«Эътибор қилсангиз, вирус биздан пок юришни талаб қиляпти. Демак, биз ҳам жисмонан, ҳам руҳан покликка интилишимиз керак», - дея қўшимча қилган у.

Вазир ушбу фикрларни шоир Ботир Эргашевга билдирган. Шоир сўзлари билан мусиқачи Нодирбек Умаров ва Азиз Ҳолмуродовга мурожаат қилинган.
«Назаримда, инсониятни илтижо қутқарадигандек, одамзод эса ожиз бўлиб қолди. Дунё устунлари саналган бир қатор ривожланган давлатлар ҳам вирус хавфи олдида ожизлигини кўрсатди. Шунинг учун қўшиқ оҳангида ҳам илтижо бўлиши керак, деган фикрга келдик», - дея қўшиқнинг пайдо бўлиши ҳақида гапириб берди у.

Вазир поклик вирусдан қутқаради, дея, карантин қоидаларига риоя қилмаётганлар эса яқинлари соғлиғини ҳам хавф остига қўйишини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирусга атаб қўшиқ куйлади (видео)