21:21 / 05.04.2020
4 094

Севара Назархон «Ипподром»да чой сотиб, пул топгани ҳақида гапирди

Севара Назархон «Ипподром»да чой сотиб, пул топгани ҳақида гапирди
Instagram / @sevara_nazarkhan
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон MyDay stories дастурига интервью берди. Хонанда ушбу суҳбат давомида бир неча йил аввал пул топиш учун «Ипподром» (Чилонзор буюм бозори, собиқ Отчопар) бозорида чой сотгани ҳақида гапирди.

«Баъзан мендан сўрашади, ‘Сизнинг аудиториянгиз, мухлисларингиз бошқаларникидан фарқ қилади. Бу натижага қандай эришгансиз, уларни қандай топасиз’ деб. Шу пайт мен икки йил «Ипподром»да чой сотган даврларимни эслайман. Бу ҳаётимдаги энг муҳим ва қўрқинчли дамлар эди. Онам иккаламиз идишларни яхшилаб ювиб, ёнига муз қўйиб, чой сотардик. Бу билан нима демоқчиман, мен ҳар доим оддий одамлар қаторида бўлганман. Ҳозир ҳам шундайман, бошқалардан кучли даражада фарқ қиламан, деб ўйламайман. Кўчада таниб қолишса, ҳа, бу ёқимли ҳолат, хурсанд бўламан. Лекин мен ҳам бошқалар сингари оддий одамман», — дейди хонанда.

Севара Назархоннинг айтишича, у концертларига чипта нархини белгилашда ҳам одамларнинг сотиб олиш имконияти билан ҳисоблашади. «Имкон қадар одамларимизга оғир бўлмайдиган қилиб, чипталарга нарх қўямиз. Токи ҳамма концертга кириш имкониятига эга бўлсин», — дея сўзларини давом эттиради Севара Назархон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Севара Назархон «Ипподром»да чой сотиб, пул топгани ҳақида гапирди