16:30 / 06.04.2020
5 847

Шаҳзода 6 йил «запрет»да бўлишига аслида отаси сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди

Шаҳзода 6 йил «запрет»да бўлишига аслида отаси сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди
Фото: Instagram / @shahzodasinger
Хонанда Шаҳзода «Миллий ТВ» телеканалининг «Нишонда» кўрсатувига берган интервьюсида илк марта 6 йиллик «запрет» сабаблари ҳақида гапирди. Кўрсатув бошловчисининг «‘Запрет’га тушишингизга отангиз сабабчи бўлганми?» деган саволига Шаҳзода «ҳа» деб жавоб берган.

«Бу аслида сиёсий тақиқ эди. Биз ундан муносиб тарзда ўтиб олдик. Тақиқ 6 йил давом этди. Бу пайтда мен Россия шоу-бизнесида фаол ишладим. Кўпчилик Россияга кетганимдан кейин менга тақиқ қўйилган деб ўйлайди, йўқ бундай эмас. Шунчаки, менга Ўзбекистонда тақиқ қўйилганидан кейин, Россиядан жуда кўп таклифлар кела бошлади ва мен бундан унумли фойдаландим. Умуман олганда, бугун ўша кунлар ҳақида шундай дейман: Оллоҳ битта кичкина нарсани биздан олса, ўрнига катта нарсани беради. Бизнинг ҳаётимизга нисбатан унинг ўз режалари бор. Меҳнат, сабр ва олдинга қўйилган мақсад бир куни самарасини беради», — дейди Шаҳзода.

Хонанда, шунингдек, оиласи ҳақида ҳам маълумот берди:
«Ота-онам ажрашиб кетишган. Отам фалсафа фанлар доктори, улар бутун умр партияда ишлаган. У дастлаб номзодлик диссертациясини, кейин докторлик диссертациясини ёқлаган. Биз мунтазам равишда кўчиб юрардик. Мен Москвада ўқиганман, шунинг учун рус тилида гапириш менга қулайроқ. Онам рус тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ҳозир онам мен билан яшайди, отам алоҳида ўзи яшайди. Яна акам бор, у ҳам оилали», — дейди хонанда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзода 6 йил «запрет»да бўлишига аслида отаси сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди