Фото: Instagram/@burakozcivit
Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрларидан бири Бурак Ўзчивит ижтимоий тармоқларда энг машҳур актёр бўлди, деб хабар беради «Акшам» нашри.
Қайд этилишича, айни пайтда Буракни Instagram орқали 14,6 миллион киши кузатади. Бу эса турк актёрлари орасидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Буракдан кейинги ўринни 2018 йилда дунёнинг энг чиройли актрисаси деб топилган Ҳанде Эрчел эгаллади. Унинг Instagram’да 12 миллиондан ортиқ фолловери бор. Ҳанде ўзбек томошабинларига «Маликам, энди қара» сериалидаги образи билан яхши таниш.
Ҳандедан кейинги поғонани 9,8 миллион нафар кузатувчиси бўлган Буракнинг рафиқаси Фаҳрия Эвжен забт этди.
Ўзбек томошабинларига «Жасур ва гўзал» ва «Кумуш» сериалларидаги образлари билан яхши таниш актёр Киванч Татлитуғ сўнгги бир неча ой ичида Instagram’даги машҳур актёрлар рейтингида пастлаб кетган. Ҳозир унинг аккаунтини 3,2 миллион киши кузатади.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди