
Ўзбек санъаткорлари карантин вақтида мухлисларини зериктирмаслик ҳаракатида. 12 апрель, якшанба куни ҳам улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларида турли хил қизиқ видео ва фотолар жойлади.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Хаста бўлма» деб номланган таронасини жойлади. Ушбу лавҳа Юлдуз Усмонованинг «Севимли» каналидаги «Севимли юдуз» лойиҳасидан олинган.
Актриса Дурдона Қурбонова Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг «Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин» мисраси билан бошланадиган шеърини ўқиб, саҳифасига жойлади. Унинг мухлислари ушбу лавҳани яхши кутиб олди.
Бугун, 12 апрель куни, Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев 73 ёшини қаршилади. Шерали Жўраев туғилган кунида бугунги синовли кунларда жонини аямай меҳнат қилаётган шифокорлар, ҳамширалар, Миллий гвардия ходимлари ҳамда ватан учун ухламасдан юртга хизмат қилаётган инсонларга миннатдорчилик билдирди. Шерали Жўраев «Худо хоҳласа, рўзайи рамазон ойларида шу балолардан барчамиз қутулиб кетайлик, уйда бўлинглар», — дея дуо қилиб, фикрларини якунлади.
Бундан ташқари, Шерали Жўраевнинг фарзандлари Шоҳжаҳон ҳамда Зоҳиршоҳ Жўраевлар ҳам табриклаб, ўзларининг Instagram саҳифаларига фото постлар жойлади.
https://www.instagram.com/p/B-4h6NXhzQF/?utm_source=ig_embed
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар