date
views 3 098

Беғубор кўнгил... (севимли ўйинчоғини Сардобадаги тенгдошларига улашган болакайга бағишланади)

Беғубор кўнгил... (севимли ўйинчоғини Сардобадаги тенгдошларига улашган болакайга бағишланади)
Ўзининг севимли ўйинчоқларини Сардобадаги тенгдошларига улашаётган олтиариқлик болакай шундай беғубор ва кўнгли тоғдек улканки эл дардини тушуна оладиган даражада. Мазкур шеър унга бағишланади.

БЕҒУБОР КЎНГИЛ...
Беғубор кўнглингдан айланай сенинг,
Меҳрингдан, бўйингдан айланай сенинг.
Бу олам жуда тор деганлар мулзам,
Кенг олам кўнглингдан айланай сенинг.

Нурлар ёғилади изчаларингдан,
Қадр бўйлаб турар кўзчаларингдан.
Сендаги муҳаббат шунчалар буюк,
Яхшилик эркалар қўлчаларингда.

Симириб ўтдингми сардобаларни,
Ҳол сўраб келдингми дилтобаларни.
Нималар илиндинг куюнчаклигим,
Куюнчак қалбингдан айланай сенинг.

Оқибат нелигин билмаганларга,
Саҳоват нелигин билмаганларга,
Ватан деб ёлғондан керилганларга,
Дарс бўлган йўлингдан айланай сенинг.

Қадр бўйлаб турар кўзчаларингдан,
Яхшилик эркалар қўлчаларингда.

Муаллиф: Наргиза Камалова
"Олтин қалам" Миллий
мукофоти соҳибаси

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Беғубор кўнгил... (севимли ўйинчоғини Сардобадаги тенгдошларига улашган болакайга бағишланади)