16:33 / 05.05.2020
5 756

Ҳабибулла Низомов актёр Улуғбек Қодировнинг АҚШга кетиб қолгани ҳақида: Уни хафа қилишди

Ҳабибулла Низомов актёр Улуғбек Қодировнинг АҚШга кетиб қолгани ҳақида: Уни хафа қилишди
Фото: Instagram / @ulugbekkodirov
Сўнгги йилларда кўплаб ўзбек хонандалари, актёрлар оиласи билан Америкага кўчиб кетмоқда. Отабек Мадраҳимов, Собиржон Мўминов, Шерзод Бин каби штатларда яшаётган ўзбекистонлик машҳурлар сафига Улуғбек Қодиров ҳам қўшилди.

Карантин туфайли АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида қолиб кетган спорт устаси ва актёр Ҳабибулла Низомов журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда Улуғбек Қодировнинг нима сабабдан АҚШга кетиб қолгани ҳақида гапирди.

«Менинг билганим Улуғбекни хафа қилишган.
Фильмларда ўзбек актёрларига салбий роль ёки иккинчи даражали ролларни бериб, асосий роллар рус ёки турк актёрларига берила бошлади. Бир фильмда келишилган гонорарни беришмаган. Қайта-қайта сўраб, ‘агар пулимни бермасангиз, дубляжга бормайман’ деганидан кейин кинони буюртма қилган ташкилотга рўпара қилиб қўйган. Тасаввур қилинг, гонорарни келишган одам қўрқитиш учун бошқа ташкилотни рўпара қилиб қўйган. Балки, адолатсизликларни кўриб, мен ўзим янгидан ҳаёт бошлаб, алоҳида яшаб кўрай, дегандир. Америкада у билан учрашдим, юришини кўрдим, кайфияти яхши. Олдингидек хушчақчақ
», — дейди Ҳабибулла Низомов.

Фото: Instagram / @ulugbekkodirov

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳабибулла Низомов актёр Улуғбек Қодировнинг АҚШга кетиб қолгани ҳақида: Уни хафа қилишди