date
views 11 931

Болливуднинг 30 дан ошган, боши очиқ актрисалари (фото)

Болливуднинг 30 дан ошган, боши очиқ актрисалари (фото)
Чиройли, муваффақиятли, истеъдодли ва боши очиқ. Гап «Яндекс Дзен» платформасида эълон қилинган, 30 дан ошган Болливуд юлдузлари ҳақида кетяпти.

Катрина Каиф — 36 ёш

Фото: Beyazperde
Катрина Каиф бир неча йиллардан бери Ҳиндистоннинг энг талабгир актрисаларидан бири ҳисобланади. У иштирок этган фильмлар намойиши мухлислар билан тўлиб-тошади. Катрина аввалроқ Салмон Хон, Ранбир Капур билан муносабатда бўлганига қарамай, айни вақтда боши очиқ.

Паринита Чопра — 31 ёш

Фото: Gulf News
Паринитанинг дебют «Севги исёнчилари» фильмида замонавий Жулиэттани жонлантирган роли, нафақат мухлислар, балки кинотанқидчилар томонидан ҳам ижобий баҳоланган. Аммо сўнгги вақтларда, актриса карьерасида ўзига хосликлар кўзга ташланмаяпти. Шунга қарамасдан у ўзини турли жанрларда синаб кўришдан тўхтамайди. Бир вақтлар режиссёр Маниш Шарма билан учрашиб юрган актрисанинг, айни дамда шахсий ҳаётида ҳеч ким йўқ.

Табу — 48 ёш

Фото: New Indian Express
Ёш ва гўзал Табу Болливуднинг энг яхши актрисаларидан бири, у ижросидаги роллар ҳамиша қизиқарли ва эсда қоларли экани билан ажралиб туради. Карьерасида муваффақиятга эришган актрисанинг шахсий ҳаётда омади чопмаган, у аввалроқ оилали актёр Нагаржунга илакишиб қолган. Ҳозир эса боши очиқ.

Сонакши Синха — 32 ёш

Фото: Daily Excelsior
Сонакши илк фаолиятини Салмон Хон билан бирга суратга тушган «Қўрқмас» фильмидан бошлаган. У ҳинд мухлисларини, қиёфаси ва миллий кийиниш услуби билан ўзига ром қилган. Актриса берган интервьюлардан бирида таниқли актёр билан илиқ муносабатда бўлганини таъкидлаган, аммо «машҳур жаноб Х» ким эканини билиш ҳеч кимга насиб қилмаган.

Кангана Ранаут — 33 ёш

Фото: Gulf News
Истеъдодли актрисалардан бири ҳисобланган Кангана, уч маротаба миллий фильм мукофотини олишга муяссар бўлган. Кангана аввалроқ, Адитя Панчол ва Ритик Рошан билан ишқий муносабатда бўлган.

Шраддха Капур — 33 ёш

Фото: Getty Images
Шраддха нафақат актриса, балки қўшиқчи сифатида ҳам танилиб улгурган. У ҳамкасбларидан Адитя Рой Капур ва Фархан Ахтар билан севишган.

Жаклин Фернандес — 34 ёш

Фото: Phoneky
«Мисс Шри Ланка-2006» деб эътироф этилган Жаклин, Болливудга «Оловуддин» фильмидаги роли орқали қадам қўйган. У ва режиссёр Саджид Хан ў​ртасида суратга олиш жараёнларидан бирида бошланган муносабатлар, узоққа бормаган. Аммо актриса руҳан тушкунликка тушмаган буни режиссёрдан кейин давомий бўлган ошиқлар рўйхатидан ҳам билиш мумкин. Шайҳ Ҳасан бин Рашид, Баҳрайн шаҳзодаси, америкалик актёр Адам Калдер, шунингдек, Салмон Хон ва Аржун Капур билан ишқий муносабатда бўлган Жаклин ҳаётида айни дамда ҳеч ким йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуднинг 30 дан ошган, боши очиқ актрисалари (фото)