Фото: Digitaltariq
Режиссёр Кристофер Ноланнинг «Далил» номли фильмининг янги трейлери чиқди. Фильм сюжети ҳақида ҳалигача бирор нима маълум эмас, деб хабар беради Meduza.
Бош қаҳрамон (Жон Дэвид Вашингтон ижросидаги) «тўғри эшикларни очувчи» «далил» сўзини билади, холос. Яна протагонист вақтни бошқара олади ва шу орқали Учинчи жаҳон урушининг олди олиниши керак.
Эътиборли жиҳати, трейлер премьераси Fortnite ўйинида бўлиб ўтган. Аввалроқ ўйинда «Юлдузлар жанги» тўққизинчи эпизодига тааллуқли саҳнаси намойиш этилганди, рэпер Трэвис Скотт уюштирган виртуал концертни эса 12 миллиондан ортиқ ўйинчи томоша қилган. The Game Awards маросими ташкилотчиси Жефф Килининг сўзларига кўра, ёзда Fortnite’да Ноланнинг фильмини тўлиқ томоша қилиш мумкин.
Журналистларнинг таъкидлашича, биринчи трейлердан фарқли ўлароқ, янги роликда фильм премьераси кўрсатилмаган — 2020 йил 17 июль. У фақатгина трейлернинг номида қолган. Эҳтимол, студия пандемия сабаб премьерани кўчириши мумкин.
«Далил» фильмида, шунингдек, Роберт Паттинсон, Элизабет Дебики, Майкл Кейн, Кеннет Брана ва Юрий Колокольников суратга тушган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда