08:20 / 02.06.2020
7 282

Туркияда Неслиҳан Атагул бош ролни ижро этган машҳур сериалнинг давоми суратга олинади

Туркияда Неслиҳан Атагул бош ролни ижро этган машҳур сериалнинг давоми суратга олинади
Фото: Getty Images
Туркиянинг Star телеканали раҳбарияти Неслиҳан Атагул бош ролни ижро этган «Элчининг қизи» сериали трансляциясини узайтиришга қарор қилди, деб ёзади «Rusturkey.com».
Сериални суратга олиш ишлари икки ойлик карантин вақтида тўхтаб қолган эди.

Қайд этилишича, телеканал продюсерлари ва лойиҳа муаллифлари иштирокидаги мажлисда сериалнинг иккинчи мавсумини суратга олишни зудлик билан бошлашга қарор қилинган.

Сериал ижодкорлари «Элчининг қизи» бир неча йил давомида телеканал орқали эфирга узатилиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган.

«Элчининг қизи» сериали икки севишган ёшлар Санжар ва Наренинг тақдири ҳақида. Қиз ва йигитнинг оиласи уларнинг бирга бўлишига қаршилик кўрсатади. Ёшлар ҳеч нарсага қарамай, яширин тарзда никоҳдан ўтишга қарор қилади. Бироқ ўша куни Наре сирли равишда ғойиб бўлади...

Неслиҳан Атагул ўзбек томошабинларига «Ишқ соҳиллари» ва «Севги изтироби» сериалларидаги образлари билан яхши таниш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркияда Неслиҳан Атагул бош ролни ижро этган машҳур сериалнинг давоми суратга олинади