20:35 / 02.06.2020
9 187

Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)

Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси, таниқли актёр Ҳошим Арслонов 29 май куни 64 ёшида оламдан ўтди. Ҳошим Арслоновнинг дўсти Матёқуб Матчонов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Ҳошим Арслоновни хотирлаб, дўсти қандай касаллик билан вафот этгани ҳақида гапириб берди.

- Биз 47 йиллик қадрдонмиз. Институтга ҳужжат топширган вақтларимиз, ўша абитуриентлик даврларимиздан дўст тутинган эдик. ‘Ҳошим Арслонов орамиздан кетди’, дейиш мен учун жуда ҳам оғир гап. Лекин ҳар битта ўлимга инсон ибрат сифатида қараши керак. Ўлим Ҳошим Арслоновни жисмини олиб кетган бўлиши мумкин, аммо унинг руҳи, қилган ишлари, айган сўзлари ҳамиша ёдимизда, қалбимизда. Ҳозир гўёки Ҳошим суратга олиш майдончасига ёки гастрол сафарига кетгандек туйилмоқда.

Баъзи инсонлар борки, ўзининг қилган эзгу ишлари, инсонга бўлган муносабати, дўстига бўлган садоқати билан ҳеч қачон ўлмайди. Ҳошим мен учун ҳеч қачон ўлмаган, ўлмайди ҳам. Чунки мени ақлим бор экан, фикрлаш қобилятимдан чекланмаган эканман, қўпол қилиб айтганда, томим кетмаган экан Ҳошим ҳар доим мени ёнимда.

Шундай нарсалар борки, инсон ичидаги сир-асрорини оиласи, бола-чқаси-ю хотинига айта олмаслиги мумкин, лекин яқин дўстига буларни барчасини ошкор қилар экан. Ҳошим Арслонов мана шунақанги дўстлардан биттаси эди. Санъатда дўстларим кўп эмас, улар бармоқ билан санайдиган даражада кам, ҳаммасини ўз ўрни бор, аммо Ҳошимнинг ўрни бўлак эди.

Биз 47 йиллик қадрдонмиз, театрга бирга келиб, ҳаттоки театрдан бирга кетдик. Кўз очиб кўрган театрига жуда ҳам садоқатли инсон эди, мана шу садоқатли инсонни қадри охирги вақтда поймол қилинди. Ҳошим саратон касали билан вафот этди. Саратон касалининг асосида, негизида нерв, асаб ётади
, - дейди Матёқуб Матчонов.

Маълумот учун, Ҳошим Арслонов «Марғиёна», «Алпомиш», «Чавандоз», «Адвокатлар», «Қасос», «Сўнгги нафасимгача» каби ўнлаб фильмларда суратга тушган. Актёр дубляж соҳасида ҳам самарали фаолият юритган. У бир фильмда бир неча образларга овоз бера олиши билан ном қозонган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Матёқуб Матчонов дўсти Ҳошим Арслоновнинг қандай касалликдан вафот этганини маълум қилди (видео)