16:13 / 09.06.2020
16 659

90 йилларнинг машҳур ҳинд актрисалари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

90 йилларнинг машҳур ҳинд актрисалари ҳозир қандай кўринишда? (фото)
90 йиллар фильмларидаги эсда қоларли роллари билан мухлислар қалбидан жой олган Болливуд юлдузлари ҳозир қандай кўринишда? Қуйидаги суратлар орқали ушбу саволга жавоб берамиз.

Мадхури Дикшит

Фото: «Яндекс Дзен»
90 йилларнинг энг машҳур актрисаларидан бири Мадхури Дикшитнинг 1984 йилда суратга олинган «Abodh» фильмида дебют роль ижро қилганига қарамай, унга ҳақиқий муваффақиятни 1998 йилда Анил Капур билан бирга суратга тушган «Tezaab» фильми олиб келган. Шундан кейин у иштирокидаги «Дил», «Сен учун кимман?» ва «Телба юрак» фильмлари мухлислар қалбидан жой олган. Дикшит хоним ҳозир 52 ёшда ва ёшига нисбатан жуда ҳам гўзал кўринишга эга.

Равина Тандон

Фото: «Яндекс Дзен»
Равина Тандон ҳам 90 йилларда ўзига яраша яхши маълум бўлган юлдузлардан саналади. Равина, йилнинг энг яхши дебюти номинацияси бўйича FilmFare Awards мукофотини қўлга киритган. Тандон фаолияти давомида, турли жанрларда, турли қаҳрамонларни гавдалантира олишини исботлаган актриса ҳисобланади. «Вахший», «Мустафо» ва «Куёв Раджа» фильмларидаги муваффақиятли роль ижро қилган актриса ҳозир 45 ёшда.

Жуҳи Чавла

Фото: «Яндекс Дзен»
90 йилларнинг яна бир таниқли актрисаларидан бири бўлган Жуҳи Чавла, Болливудга 1986 йилдаги «Салтанат» фильмидаги роли билан кириб келганди. Карьерада муваффақиятнинг бошланишига сабабчи деб эса Амир Хон билан биргаликда суратга тушган «Ҳукм» фильми олиб келди деб айтиш мумкин. «Қўрқув», «Хўп бўлади, хўжайин» фильмларидаги роллари билан мухлислар меҳрини қозонган актриса ҳозир 52 ёшда.

Кажол

Фото: «Яндекс Дзен»
Энг истеъдодли ва маҳоратли актрисаларидан ҳисобланган Кажолсиз Болливуд кино саноатини тасаввур қилиб бўлмайди. «Baazigar», «Ўғирланмаган келин» , «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» ва бошқаларни унинг карьерасидаги энг омадли фильмлар деб аташ мумкин. Табассуми ва самимийлиги билан бошқалардан ажралиб турадиган актриса ҳозир 45 ёшда.

Сонали Бендре

Фото: «Яндекс Дзен»
Нафақат машҳур актриса, балки фотомодель сифатида ҳам яхши маълум бўлган, «Қиёфадош», «Жаноб майор» ва бошқа бир қанча фильмларда иштирок этган актриса ҳозир 45 ёшда.

Табу

Фото: «Яндекс Дзен»
«Қора кўзойнакли йигит» фильмидаги ижроси билан таниқли актриса Табассум Ҳашми ака Табу ҳозир 49 ёшда.

Шилпа Шетти

Фото: «Яндекс Дзен»
1993 йилда суратга олинган «Baazigar» фильмида муваффақиятли дебют ўйнаган, 90 йилларда юқоридаги актрисалардан кам машҳур бўлмаган Шилпа Шетти ҳозир 45 ёшда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » 90 йилларнинг машҳур ҳинд актрисалари ҳозир қандай кўринишда? (фото)