00:07 / 14.06.2020
6 702

Аввалига севишиб кейин ажрашиб кетган машҳур турк юлдузлари (фото)

Аввалига севишиб кейин ажрашиб кетган машҳур турк юлдузлари (фото)
Мазкур юлдузлар ҳаётига назар ташлаб, улар жонлантирган чин ошиқ роллари фильмларда қолиб кетганини билиш мумкин.

Мелиса Асли Памук ва Толга Сала

Фото: Getty Images
Ўзбек томошабинларига «Севги изтироби» фильмидаги роли билан яхши таниш бўлган Мелиса Асли, «Тирилиш: Эртуғрул» ва «Чуқур» сериаллари юлдузи Толга билан 10 йиллик муносабатлардан кейин алоқаларига нуқта қўйган. Шундан кейин актриса, футболчи Огуз Озякул билан учрашишни бошлаган, жуфтлик айни вақтда тўй тараддудини кўрмоқда.

Демет Ўздемир ва Жан Яман

Фото: Getty Images
«Тонг қуши» фильмида актёрлар севишганлар ролини ижро қилгани, уларнинг шахсий ҳаётида ҳам ўз аксини кўрсатган. Унга қадар Демет Ўздемир ва актёр Сечкин Ўздемир ўртасида муносабатлар бўлган, бироқ Жан сабаб иккала Ўздемир ҳам ўз йўлидан кетган. Жан ва Демет муносабатлари ҳам узоққа бормаган, жуфтлик 2019 йилда дўст бўлиб хайрлашган.

Чағатай Улусой ва Дуйгу Саришин

Фото: Getty Images
Юлдузли жуфтлик вирус сабаб эълон қилинган карантин вақтида айрилган. Қизиғи, «Ичкарида» сериали юлдузи бўлган Чағатай, изоляция муносабатларни мустаҳкамлаш ва икки инсон бир-бирини яхшироқ тушуниши учун яхши имконият эканини бир неча марта таъкидлаганди, аввалроқ эса янглишганини тан олди. Дуйгу ва Чағатой ҳам дўст бўлиб қолишини эълон қилган ҳолда ҳаммасига нуқта қўйган.

Туба Буюкустун ва Умут Эвирган

Фото: Milliyet
2017 йилдан бери учрашиб юрган Туба ва Умут, ярим йиллик муносабатлардан кейин 2020 йилда ажралган. Ҳаммаси тугагани ҳақида эса актёр ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган. Турк ОАВ уларнинг айрилишига турли баҳоналарни сабаб қилиб кўрсатади, ҳақиқат эса жуфтликнинг ўзига аён.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Аввалига севишиб кейин ажрашиб кетган машҳур турк юлдузлари (фото)