
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори лавозимига тайинланди.
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ректор тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ректори лавозимига тайинланди. Эндиликда маданият вазири ректорлик фаолиятини ҳам биргаликда давом эттиради.
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти Ўзбекистон давлат консерваториясининг Ўзбек мақом санъати факультети ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, халқ мусиқаси йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи, Маданият вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаси шаклида ташкил этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар