08:38 / 26.06.2020
4 776

Голливуд фильмларида эркаклар ролини ижро этган 5 машҳур актриса (фото)

Голливуд фильмларида эркаклар ролини ижро этган 5 машҳур актриса (фото)
Мазкур актрисалар киносаноатда фақатгина гўзаллиги билан эмас, маҳорати, керак бўлса, эркаклар ролини ижро қилишни дўндириши билан ҳам мухлислар эътирофига сазовор бўлган.

Анжелина Жоли — «Солт» 2010

Фото: Harper’s Bazaar
Гўзал ва кучли аёл образлари билан яхши таниш Анжелина Жоли «Солт» картинасида эркак образини гавдалантирган. Блокбастер сценарийсига кўра, қаҳрамон қиз Эвелин Солт рус махсус хизмати томонидан тузилган фитнага қарши курашиш ва мақсадига эришиш учун бошқа одамга айланади. Актрисанинг ўзи кейинчалик эркак образида суратга тушиш унга осон бўлмаганини билдиради. Суратга олишда Жолининг юз тузилиши силикон ниқоблар ёрдамида ўзгартирилган, у кийган эркак либоси оғир ва қўпол бўлгани сабаб эса ҳаракатланиш ноқулай бўлган.

Сьюзан Сарандон — «Булутли атлас» 2012

Фото: Harper’s Bazaar
Сарандон 2012 йилда суратга олинган «Булутли атлас» фильмида университет профессори Юсуф Сулаймон ролини гавдалантирган. Ролга назар ташлаб, қорамтир тери, соқол ва кўзойнак ортида Голливуд актрисаси Сьюзан борлигига ишониш қийин.

Кейт Бланшетт — «Мен у ерда йўқман» 2007

Фото: Harper’s Bazaar
Бланшеттнинг ушбу фильмдаги қойилмақом ижросидан кейин нима учун унга «Оскар» берилмагани мухлисларни ҳайратга солади. Режиссёр Тодд Хейнснинг мазкур картинаси мусиқачи, рассом, актёр ва ёзувчи Боб Диланга бағишланган бўлиб, унинг ҳаётининг турли босқичлари 6 нафар актёр — Хит Лежер, Ричард Гир, Кристиан Бэйл, Бен Уишоу, Маркус Карл Франсклин ва Бланшетт томонидан ижро қилинган. Кейт Диланнинг шон-шарафга эришиш поғонасида бўлган даврини гавдалантирган ва маҳоратли ижроси сабаб 2007 йил Венеция кинофестивалида «энг яхши актриса» деб топилган.

Гленн Клоуз — «Сирли Альберт Ноббс» 2011

Фото: Harper’s Bazaar
Гленн Клоузнинг юз тузилиши, бурни ва умуман қиёфаси Родриго Гарсианинг тарихий фильми учун айни муддао бўлган. Фильм ўз қарашларини ҳимоя қилиш учун 40 йил ўзини Альберт Ноббс исмли эркак қилиб кўрсатган аёл тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Мерил Стрип — «Америкадаги фаришталар» 2003

Фото: Harper’s Bazaar
Тони Кушнер 2003 йилда суратга олган «Америкадаги фаришталар» телесериалидаги оқарган сочлар ва ажинлар ортида «Оскар» лауреати Мерил Стрип эканига ишониш қийин.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Голливуд фильмларида эркаклар ролини ижро этган 5 машҳур актриса (фото)