17:17 / 28.06.2020
1 754

Мактабга ҳам бормаган Катрина Каиф қандай қилиб Болливудни забт этган?

Мактабга ҳам бормаган Катрина Каиф қандай қилиб Болливудни забт этган?
Фото: Getty Images
Ҳинд кино саноатида ўз ўрнига эга бўлган Катрина Каифга, «Золушка»нинг ҳаётдаги прототипи деган таъриф берилса ҳам хато бўлмайди. Ҳатто мактабга ҳам бормаган қиз сурати қандай қилиб тўсатдан машҳур журнал муқоваларидан ўрин олган? Қуйида ушбу саволга жавоб берамиз.

1983 йилда Гонконгда дунёга келган Катрина оиласида ундан ташқари яна 6 қиз ва 1 ўғил фарзанд бўлган. Онаси Сюзанн Тюркотт инглиз, онаси Моҳаммед Каиф эса ҳинд миллатига мансуб. Улар қизалоқ кичиклигидаёқ ажрашиб кетган. Онаси ижтимоий фаол бўлгани учун бир давлатдан иккинчисига кўчиб юрган, шу сабаб ҳам унинг оиласи Гонконгдан кейин Япония, Франция, Швейцария, Польша, Бельгия ва бошқа Европа мамлакатларида истиқомат қилган. Катрина 14 ёшга тўлганидан кейин оиласи Англияга келиб у ерда уч йил яшаган сўнгра Ҳиндистонга кўчиб кетган. Шаҳарма-шаҳар кўчиб юргани сабаб ҳам актриса мактабга бора олмасдан, уйда таълим олишга мажбур бўлган. Вояга етганидан кейин эса олий таълим муассасасига топшириб кўриш ҳақида ойлаб ҳам кўрмаган.

Фото: Getty Images
14 ёшида бўлажак соҳибжамол, Гавайида ўтказилган гўзаллик танловида ғолиб бўлишга муваффақ бўлган. Шундан кейин унга турли моделлик агентларидан таклиф кела бошлаган ва Лондонда моделлик фаолияти билан шуғулланган. Айнан ушбу фаолият тури уни кино оламига қадам қўйишига сабаб бўлган. Каифга 2003 йилда «Saaya» фильмида Жон Абраҳам билан бирга суратга тушиш таклиф қилинган. Катринанинг ҳинд тилида бемалол гапира олмагани сабаб, ушбу фильм унинг дебюти бўла олмаган. Шундан кейин «Bum» фильмида илк марта рол ижро қилишга муяссар бўлган. Ҳозирда 36 ёшда бўлган Болливуд юлдузи ҳали турмушга чиқмаганига қарамасдан, Ранбир Капур ва Салмон Хон билан бўлган ишқий муносабатлари тилларда достон бўлган.

Фото: Getty Images
Болливуднинг энг кўп ҳақ тўланадиган актрисаларидан бири ҳисобланган Катринанинг бугунга келиб Instagram саҳифасида 39 миллиондан ортиқ обуначиси бор.

Фото: Getty Images
Актриса ижросидаги «Токи ҳаёт эканман» (2012), «Тезлик 3» (2013), «Ҳаёт зерикарли бўлиши мумкин эмас» (2011) фильмларини кўриш тавсия қилинади.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)