18:45 / 03.07.2020
3 611

Хонанда ва актриса сифатида танилган Инди ҳозир қаерда? (фото)

Хонанда ва актриса сифатида танилган Инди ҳозир қаерда? (фото)
Фото: Facebook / Indi Italia
Фильмлардаги турли образлари ҳамда қўшиқлари билан танилган Инди (Индира Билолова) айни пайтда Италияда яшамоқда.
У италиялик эркакка турмушга чиққан. Хонанданинг севгилиси унга уйланиш учун ислом динини қабул қилган. Жуфтликнинг тўйи Қозон шаҳрида, 2017 йилда бўлиб ўтган.



Инди ҳозирда Маттео исмли ўғил фарзандини тарбиялаб келмоқда.

Хонанданинг айтишича, турмуш ўртоғи италян бўлса-да, ўзбекона менталитетга эга. Унинг Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи билан Ўзбекистондаги тарихий шаҳарлар, хусусан Самарқанд ва Тошкентда тушган суратларини кўриш мумкин.


Ўтган вақт ичида Инди Рим университетида режиссура йўналиши бўйича таҳсил олган. Инди кўп сонли мухлисларининг саволларига жавоб берар экан Тошкентга, албатта, қайтишини маълум қилган.

Малумот учун, Инди «Ромео ва Жулетта», «Телба» ва «Фериде» каби фильмларда суратга тушган.
«Фериде» фильмида Фарруҳ Соипов билан бирга суратга тушган

Фото: Facebook / Indi Italia
Унинг «Севги», «Севади», «Дунё», «Айтолмайман» ҳамда Абдували Ражабов билан куйлаган «Муҳаббат қиссаси» дуэти хит бўлган.

Фото: Facebook / Indi Italia

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)